Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мазкур қарор Олий таълим соҳасида талабалар ва уларнинг ота-оналарига енгиллик яратиш мақсадида қабул қилинди. Давлат комиссиясининг тегишли баёнига асосан, 2025/2026 ўқув йили учун тўловларни амалга ошириш муддати расман узайтирилган.
Янги тартибга кўра, бакалавриат ва магистратурага қабул қилинганлар 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида тўловни амалга оширишлари шарт.
Супер-контракт шаклда ўқиш истагини билдирганлар ҳам белгиланган йиллик қийматнинг камида 50 фоизини тўлаб, талабалар сафига қабул қилинишлари мумкин.
2-курс ва ундан юқори босқичда таҳсил олаётган талабалар учун контракт тўлаш муддатини узайтириш ваколати бевосита ОТМ ректори (раҳбари) ихтиёрида қолади.
Тўлов қилингандан сўнг, биринчи курслар талабалар сафига қабул қилиш бўйича буйруқларни расмийлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрьда давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари учун янги базавий тўлов-контракт нархлари белгиланганди. Энг қиммат йўналишлар "xaлқаро сиёсат," "ҳуқуқ" ва "молия" бўлган эди.

Изоҳлар мавжуд емас