Загрузка
Загрузка
Техникум битирувчиларига иш берганларга имтиёз ва унинг талабаларига илк бор стипендия берилади
Жамият

Техникум битирувчиларига иш берганларга имтиёз ва унинг талабаларига илк бор стипендия берилади

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат бозорининг янги архитектурасини яратиш мақсадида касбий таълим соҳасидаги муҳим ўзгаришларни эълон қилди.

2026 йилдан ҳар йили 100 та техникум таъмирланиб, замонавий жиҳозланади. 100 та техникумда Германия ва Жанубий Корея каби давлатларнинг илғор дастурлари жорий этилади.

2026 йилда 7 та вилоятда мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтирувчи "Касблар шаҳарчаси" мажмуалари ишга тушади.

Техникумларда "дуал таълим" (ўқиш ва иш) асосида ўқиётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади. "Аълочи"лар учун сумма янада юқори бўлади.

Дуал таълимни йўлга қўйган корхоналарга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит (7 йилга) ва рейтинг учун +5 балл берилади.

Техникум ўқувчисини ишга олган бизнес учун 1% ли ижтимоий солиқ имтиёзи яна 3 йилга узайтирилади.

Яқин 5 йилда касбларнинг 30 фоизи автоматлашишини ҳисобга олиб, ёшларни жаҳон бозорида рақобатдош мутахассис қилиб тайёрлаш мақсад қилинмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...