Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда темир йўл чипталари, жумладан, "Афросиёб" тезюрар поездларига чипталар харид қилишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, чипталарни сотиш очиқ ва амалдаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Чипталарни расмий сайтлар, мобил иловалар, шунингдек, темир йўл кассалари орқали харид қилиш мумкин. Сотув саёҳат санасидан 60 кун олдин очилади.
Компаниянинг тушунтиришича, байрам ва дам олиш кунлари йўловчилар оқими сезиларли даражада ошади. Натижада айрим йўналишларда чипталар тезда тугаб қолиши мумкин. Шу муносабат билан йўловчиларга саёҳатни олдиндан режалаштириш тавсия этилди.
Шунингдек, компания хизматлар сифатини яхшилаш бўйича ишлар давом этишига ишонтирди. Хусусан, қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиб, янги электропоездлар олиб келиниши кўзда тутилган.

Изоҳлар мавжуд емас