Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни рақамли хатловдан ўтказиш давом этмоқда. Электрон реестрга яна 400 минг туп дарахт киритилди. Шаҳар харитасида жами 439,5 минг туп дарахт бор.
"Дарахтлар реестри" лойиҳаси "Замин" жамғармаси томонидан Экология вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2023 йилдан буён амалга оширилмоқда.
Рақамли инвентаризациядан сўнг ҳар бир дарахт дендролог мутахассислар томонидан текширилади. Зотини, ҳолатини, ёшини ва бошқа хусусиятларини аниқлайди.
Яшил ҳудудларнинг рақамли харитасини яратиш дарахтларни экиш ва парвариш қилишни режалаштириш, шунингдек, шаҳар ҳудудларини муҳофаза қилиш ва тиклаш учун қулай воситага айланиши керак.
Изоҳлар мавжуд емас