Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ёғингарчиликлардан сўнг ҳаво ҳароратининг илиқлашиши натижасида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида атмосфера инверсияси жараёнлари кучаймоқда. Бу ҳолат ҳафта охиригача ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлишига сабаб бўлади.
Ўзгидромет прогнозига кўра, инверсия жараёни айниқса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида яққол сезилади.
Эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво айланиши чекланади.
Ер юзасига яқин қатламда тутун, чанг ва бошқа зарарли моддалар тарқалиб кетмасдан, "димиқиб" қолади.
Мамлакатимизнинг табиий-географик релефи бундай жараёнларнинг тез-тез ва давомли кузатилишига шароит яратади.
Атмосферадаги бу ноқулай ҳолат дастлабки прогнозларга кўра мазкур ҳафтанинг охиригача сақланиб қолади.

Изоҳлар мавжуд емас