Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида жами 1,9 мингдан ортиқ бола заҳарланган бўлиши мумкин.
Дарё хабарига кўра, энг кўп жабрланганлар Бўстонлиқ туманида қайд этилган бўлиб, у ерда 537 нафар бола заҳарланиш шикояти билан тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Пскентда 430 нафар, Оққўрғонда 413 нафар маҳаллий болалар муассасалари тарбияланувчиларини тегишли аломатлар билан ота-оналар касалхоналарга олиб борган.
Шунингдек, Олмалиқ (285 нафар бола), Нурафшон (113 нафар бола), Бекобод (98 нафар бола) ва Қуйи Чирчиқ туманида (64 нафар бола) ҳам кўплаб беморлар қайд этилган.
Аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова Тошкент вилоятига боргани, у ерда боғча тарбияланувчиларининг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ вазият ўрганилаётгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманларида 100 нафардан ортиқ бола шифокорлар назоратида қолмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Пскент ва Бўка туманларида шифокорлар мактабгача ёшдаги болаларни профилактик кўрикдан ўтказмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас