Загрузка
Загрузка
Тошкентда "ақлли" светофорлар тизими жорий этилади
Жамият

Тошкентда "ақлли" светофорлар тизими жорий этилади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент қарори ижроси доирасида Тошкент шаҳрида транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар бошланди. Саида Мирзиёева назорати остида амалга оширалаётган ишларда, энг аввало, пойтахтда тирбандликларни камайтириш ва йўл ҳаракатини оптималлаштириш мақсадида  "ақлли" светофорларни ўрнатишга устуворлик берилмоқда. 

Янги ташкил этилган "Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази" томонидан тақдим этилган лойиҳага кўра, "ақлли" светофорлар транспорт оқимини реал вақт режимида таҳлил қилиб, тирбандлик юзага келишининг олдини олади. Анъанавий светофорлардан фарқли ўлароқ, ушбу тизим маълум бир йўналишдаги транспорт зичлигига қараб, яшил чироқнинг ёниш вақтини автоматик тарзда мослаштиради.

Билдирилишича, "ақлли" светофорлар кесишмалардаги транспорт воситаларининг ўтувчанлик қобилиятини ошириб, кутиш вақтини қисқартиради.  Халқаро стандартларга мос келувчи йўл чизиқларини тортиш ва йўл белгиларини янгилаш орқали ҳайдовчилар учун қулайлик яратилади. Шаҳарда тартибсиз тўхтаб туриш ҳолатларини бартараф этиш ва автотураргоҳларни тизимли ташкил этилади. Жамоат транспорти воситаларининг жадвалига риоя этилиши таъминланади ва назоратни кучайтирилади.

Мазкур лойиҳа шаҳар экологиясига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда, чунки транспортларнинг кесишмаларда камроқ туриши атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар ҳажмини камайтиришга ёрдам беради. 

Дастур ижроси бевосита шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилиб, жараёнларнинг сифатини шахсан Саида Мирзиёева назорат қилиб боради. Хусусан, Мирзиёева:

"Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман", деган.

Олдинроқ ИИВнинг икки бўлинмаси - Жамоат хавфсизлиги департаменти ва Жазони ижро этиш департаменти собиқ раҳбарлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказлари учун светофорлар ва йўл ускуналарини харид қилишда жиноий схемалар орқали давлатга катта миқдорда зарар етказганди.

Ҳужжатлар гўёки маҳсулотлар хориждан олиб келингандек расмийлаштирилган, аслида эса оширилган нархларда сотилган маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланилган. Кейинчалик улар Давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағини ўзлаштирганликда айбланган

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...