Загрузка
Загрузка
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
Жамият

Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг 2026 йил 30 мартдаги ПФ–48-сонли Фармони билан Ўзбекистон пойтахтида Тошкент халқаро молия маркази ҳамда унинг таркибида алоҳида халқаро тижорат суди ташкил этилмоқда. Янги тузилма фаолиятининг энг муҳим жиҳати шундаки, Марказ ҳудудида Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади.

Бу инвесторлар учун халқаро стандартларга мос ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш баробарида, Ўзбекистоннинг минтақавий молиявий хабга айланишига хизмат қилади.

Фармонга мувофиқ, Марказ ҳудудида замонавий молиявий хизматларнинг кенг спектрини амалга оширишга йўл очилган. Бунга инвестиция ва банк фаолияти, исломий ва яшил молия, суғурта хизматлари, шунингдек, рақамли (крипто) активлар ва финтех технологиялари билан боғлиқ транзакциялар киради. Шу билан бирга, марказ ҳудудида аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш учун ҳам барча шароитлар яратилади.

Марказ фаолияти конституциявий қонун билан мустаҳкамланган махсус ҳуқуқий режим асосида йўлга қўйилади. Унинг бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, солиқ ва меҳнат ҳуқуқи каби муҳим соҳаларни тартибга солувчи ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мустақил қабул қилиш ваколати берилган. Бу эса бизнес юритиш учун мосланувчан ва қулай муҳитни таъминлайди.

Низоларни адолатли ва тезкор ҳал этиш мақсадида ташкил этилаётган Тошкент халқаро тижорат суди эса биринчи инстанция ва апелляция судидан иборат бўлади. Ушбу тизим хорижий капитални жалб қилиш ва инвесторлар ишончини мустаҳкамлашда муҳим бўғин бўлиши кутилмоқда.

Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 28 март куни имзоланган янги қонун (ЎРҚ-1126-сон) билан мамлакатимиз банк тизимига исломий молия стандартлари ҳам расман жорий этилмоқда. Ушбу ҳужжат исломий банк хизматларини тартибга солиш, молиявий қамровни кенгайтириш ва соҳага янги турдаги инвестицияларни жалб қилиш учун ҳуқуқий замин яратади.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...