Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 6 октябрь куни Тошкент метрополитенининг "Ғафур Ғулом" бекатида поездларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича ходими Наима Маҳамаджанова навбатчилик вақтида ички ишлар ходими йўловчилардан бирининг тоби қочганини маълум қилди. Вазиятни баҳолаб, метрополитен ходимаси аёлда тўғруқ бошланганини англаб етган.
Қатъий ва профессионал тарзда ҳаракат қилиб, у биринчи ёрдам кўрсатган, туғруқни қабул қилган ва туғруқдан кейинги зарур муолажаларни ўтказган - киндикни боғлаб, янги туғилган чақалоққа биринчи нафас олишга ёрдам берган.
Бу орада воқеа жойига тез ёрдам ва туққан аёлнинг яқинлари чақирилган. Шифокорлар етиб келгунча, тахминан 10 дақиқа давомида станция ходимлари она ва боланинг аҳволини кузатиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлади.
Ҳаммаси яхшилик билан якунланди - она ва чақалоқ касалхонага етказилди, уларнинг аҳволи барқарор.
Метрополитен матбуот хизмати Наима Маҳамаджонованинг бу иши ҳақиқий профессионаллик, масъулият ва инсонийлик намунаси эканлигини таъкидлади. Унинг тезкор ҳаракатлари туфайли она ва боланинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Изоҳлар мавжуд емас