Загрузка
Загрузка
Тошкентда пуллик автотураргоҳлар учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади
Жамият

Тошкентда пуллик автотураргоҳлар учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 1 февралдан бошлаб Тошкент шаҳридаги пуллик парковка зоналари яқинида яшовчи аҳоли (резидентлар) учун махсус имтиёзли автотураргоҳ рухсатномалари амал қила бошлайди.

Янги тартибга кўра, резидентларга тегишли бўлган ҳар бир тураржой учун кўпи билан иккита автомобиль рухсатномалар рўйхатига киритилиши мумкин. Ушбу рухсатнома эгалари учун кечки соат 20:00 дан эрталабки 08:00 гача бўлган вақт оралиғида тўхтаб туриш бепул этиб белгиланди. Бошқа вақтларда эса тўловлар умумий белгиланган тарифлар асосида амалга оширилади.

Резидентлик рухсатномасининг асосий шартларидан бири бир йиллик рухсатнома учун 1 БҲМ (айни пайтда 412 минг сўм) миқдорида тўлов белгилангани ҳисобланган.

Рухсатнома бир йил давомида кучга эга бўлади. Бир хонадон учун энг кўпи билан 2 та автомобиль рўйхатдан ўтказилади.

Тунги вақтда (20:00–08:00) парковка хизмати бепул тақдим этилади.

Мазкур қарор пойтахт йўлларида тирбандликларни камайтириш ва пулли тўхташ жойларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Халқ демократик партияси пойтахтдаги пуллик автотураргоҳларда тариф сиёсатини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиққанди. Сиёсий ташкилот аъзоларининг фикрича, амалдаги нархлар иқтисодий асосга эга эмас ва фуқароларнинг реал даромадларини ҳисобга олмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...