Загрузка
Загрузка
Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан машиналар ҳаракатланишига чекловлар жорий этилди
Жамият

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан машиналар ҳаракатланишига чекловлар жорий этилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида транспорт воситалари ҳаракатига вақтинчалик чекловлар қўйилди.  

2025 йилнинг 15 декабридан 2026 йилнинг 15 январигача қуйидаги кўчаларнинг қисмларида ҳаракат чекланади:

  • Зарафшон кўчаси: "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми.

  • Истиқлол кўчаси: Амир Темур шоҳ кўчаси ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми.

  • Буюк Турон кўчаси: Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача. 

Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчаси эса 2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача баъзи қисмлари ёпилади. 

photo_2025-12-13_16-02-09.jpg

Қуйидаги кўчаларнинг қисмларида ҳаракат чекланади: 

  • Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача.

  • Саййид Барака кўчаси: Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...