Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 1 январь куни, Тошкентдаги Westminster университети ёнида бир тўда оломон Янги йилни нишонлаш учун кўчани тўсиб олишди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, асосан эркаклардан ташкил топган гуруҳ турли рақслар ва шовқин билан байрамни нишонлашган.
Кадрларда баъзи эркаклар машина устига чиқиб ўйнаётганини кўринган.
Ижтимоий тармоқ фаолларининг баъзилари бу ҳаракатларни ахлоқсизлик ва маданиятсизлик деб танқид қилса, баъзилари байрамни ҳар ким ҳоҳлаганича нишонлаши мумкинлигини билдиришган.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.

Изоҳлар мавжуд емас