Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтдаги Махтумқули кўчасида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу вақтинчалик чеклов қарийб бир ой давом этади.
Расмий маълумотларга кўра, ҳаракатнинг тўхтатилишига кўприк остидаги йўл инфратузилмасини реконструкция қилиш ишлари сабаб бўлган.
Тошкент ҳалқа автомобиль йўли (ТҲАЙ) - Махтумқули кўчаси кесишмасидаги кўприк остидаги қисмига тўсиқ тушган. У 5 октябрдан 1 ноябргача ишламайди.
Ишлар якунлангач, ҳаракат тўлиқ тикланади.
Изоҳлар мавжуд емас