Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача Сергели ва Бектемир туманларидаги бир нечта кўчаларда байрам тадбирлари ўтказилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади.
Сергели туманидаги 24/7 режимда фаолият юритувчи гастрономик Туризм кўчасида байрам тадбирлари режалаштирилган. Шу муносабат билан қуйидаги йўналишларда ҳаракат чекланади:
• Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
• Жалойир кўчасининг Суғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.
Бектемир туманидаги "Coca-Cola Garden" боғида ўтказиладиган тадбирлар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Чирчиқбўйи кўчасининг маълум бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида транспорт воситалари ҳаракатига вақтинчалик чекловлар қўйилганди.

Изоҳлар мавжуд емас