Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг бешта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият

Тошкентнинг бешта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 31 март куни пойтахтнинг Яккасарой, Янгиҳаёт, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Учтепа туманларидаги қатор маҳаллаларда таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ узилиши кутилмоқда. 

"Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ матбуот хизматининг хабар беришича,  газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар соҳадаги режали таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Истеъмолчиларга ноқулайликлар учун узр сўралган ҳолда, ишлар якунлангач таъминот қайта тикланиши маълум қилинган. 

Газ ўчириладиган ҳудудлар ва вақтлар жадвали: 

  • Сергели тумани (10:00 дан 12:00 гача): "Соҳибқирон", "Янги Сергели", "Эзгулик" ва "Зийнат" маҳаллалари. 

  • Учтепа тумани (10:00 дан 12:00 гача): "Катта Қани" маҳалласи. 

  • Мирзо Улуғбек тумани (11:00 дан 13:00 гача): "А. Навоий", "Геологлар", "Жасорат" ва "Геофизика" маҳаллалари. 

  • Яккасарой тумани (11:00 дан 13:00 гача): "Шоҳжаҳон" маҳалласи. 

  • Янгиҳаёт тумани (11:00 дан 13:00 гача): "Янги турмуш" маҳалласи. 

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақт оралиғида якунланиши ва табиий газ тармоққа қайта берилиши кўзда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...