Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг бир туманида электр таъминоти тўхтатилади
Жамият

Тошкентнинг бир туманида электр таъминоти тўхтатилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 24 декабрь куни, Яшнобод туманидаги "Водил" подстанциясида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли айрим ҳудудларда электр энергияси таъминоти узилиши кузатилади.

"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ маълумотига кўра, соат 12:00 дан 15:00 гача қуйидаги маҳаллаларнинг айрим ҳудудларида чироқ ўчирилади:

• "Фидокор" МФЙ;

• "Машинасозлар" МФЙ;

• "Дўстобод" МФЙ;

• "Сельмаш" МФЙ.

Электр таъминотидаги узилиш 110/35/10/6 кВ кучланишли "Водил" подстанциясида таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш зарурати билан боғлиқ. Таъкидланишича, ишлар белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Истеъмолчиларга етказилаётган ноқулайликлар учун "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ маъмурияти узр сўраган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...