Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтнинг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудлари 8 октябрь куни электр таъминотисиз қолади. Сабаби - 100 мегаватт қувватли электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Пойтахт электр таъминоти корхонаси маълумотларига кўра, ўчиришлар соат 08:00 дан 18:00 гача давом этади. Маҳаллаларнинг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотисиз қолади:
Юнусобод туманидаги “Астраобод”, “Туркистон”, “Минг чинор”, “Нурмакон”, “Собиробод”, “Ҳамкоробод”, “Катта Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати”, “Регистон”, “Йўлариқ” ва “Уч қаҳрамон” маҳаллалари.
Олмазор туманидаги “Аҳил”, “Олтинсой”, “Мойариқ”, “Мискин”, “Гулзор”, “Иброҳим ота”, “Қорасарой” ва “Элпарвар” маҳаллалари.
Бундан ташқари, бир қатор мактаблар, оилавий поликлиникалар, шаҳар руҳий касалликлар шифохонаси ва айрим кичик бизнес объектларида вақтинчалик узилишлар бўлиши кутилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас