Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 25 декабрь куни, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларидаги қатор маҳаллаларда электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди.
"Тошкент шаҳар электр тармоқлар" маълумотларига кўра, мазкур узилишлар "Султон", "Маржон" ҳамда "Қазитарнов" узатмаларидан таъминланувчи янги 6 кВ қувватли юқори кучланишли ер ости кабель тармоқларини ишга тушириш билан боғлиқ. Таъмирлаш ва синов-созлаш ишлари юкламани тенг тақсимлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Чекловлар қуйидаги ҳудудларни қамраб олади:
Юнусобод туманида
"Мирзо Улуғбек", "Буюк Турон", "Бодомзор", "Шайх Шивли", "Янги Тарнов", "Фирдавсий", "Хиёбонтепа" ҳамда "Бўзсув" МФЙларининг айрим ҳудудларида, соат 10:00 дан 16:00 гача.
Мирзо Улуғбек туманида
"Катта Дархон" ва "Оққўрғон" МФЙларининг айрим ҳудудларида, соат 10:00 дан 16:00 га қадар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин. Электр тармоқлари корхонаси вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар мавжуд емас