Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг учта туманида бугун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият

Тошкентнинг учта туманида бугун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 30 март куни пойтахтнинг Яшнобод, Бектемир ва Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. "Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизмати хабарига кўра, таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти қайта тикланади.

Газ таъминотидаги чекловлар қуйидаги ҳудуд ва вақт оралиғида амалга оширилади:

  • Яшнобод туманида (соат 11:00 дан 13:00 гача) – Чашма, З.Шамсуддинова ва Шавкат кўчаларида;

  • Бектемир туманида (соат 11:00 дан 13:00 гача) – “Устозлар” МФЙ Нурли йўл кўчасида;

  • Чилонзор туманида (соат 12:00 дан 14:00 гача) – "Бешёғоч” МФЙ Фурқат кўчасида.

Газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган. Билдирилишича, режалаштирилган ишлар газ тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...