Загрузка
Загрузка
Туркияда оғир вазиятда қолган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди
Жамият

Туркияда оғир вазиятда қолган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

23
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 8 октябр куни Истанбул шаҳридан учиб келган самолёт билан 13 ёшли Ўзбекистон фуқароси Фарғона халқаро аэропортига етиб келди.

Маълум қилинишича, вояга етмаган бола чет элда оғир ҳаётий вазиятда қолган ва Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўзаро ҳамкорликда тезкор чоралар кўриб, болани хавфсиз равишда ватанга қайтаришга эришган.

Фарғона халқаро аэропортида уни Қўқон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари кутиб олди. Ҳозирда болани бувиси қарамоғига топшириш бўйича зарур ҳужжатлар ва ижтимоий чоралар кўрилмоқда.

Вояга етмаган фуқаро психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими доирасида, ўзининг доимий яшаш манзилида ҳимояга олинади.

Эслатиб ўтамизки, жорий йил июнь ойида онасининг розилигисиз Россиядан Ўзбекистонга олиб келинган уч ёшли қизалоқ ҳам икки давлат масъулларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида ўз уйига — Россияга қайтарилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...