Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилмоқда.
Хусусан, "Амирсой" ва "Чимён" дам олиш масканларига олиб борувчи автомобиль йўлининг бир қисмида йўл-транспорт ҳодисалари ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида вақтинча бир томонлама транспорт воситалари ҳаракати ташкил қилинган.
Ижтимоий тармоқларда юқоридаги дам олиш масканлари томон йўл ёпилгани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Изоҳлар мавжуд емас