Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда: баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, шамол кучайиши мумкин. Тоғларда сел келиши ва қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
4 апрель, шанба куни Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида, Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, республика жанубининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража бўлади.
Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг шимоли, жануби ва чўл ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда кўчки хавфи бор.
Тошкент шаҳрида шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 19-21 даража бўлади.
Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас