Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 300 минг нафар олий маълумотли кадр кириб келаётганини инобатга олиб, Президент Шавкат Мирзиёев битирувчиларни иш билан таъминлашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш вазифасини қўйди.
Мазкур тизим олий таълим ва меҳнат бозорини узвий боғловчи ягона платформага айланади.
Платформада талабаларнинг академик кўрсаткичлари, баҳолари ва эришган ютуқлари реал вақт режимида кўриниб туради.
Корхона ва ташкилотлардаги барча бўш иш ўринлари платформага жойлаштирилади.
Тизим талабанинг салоҳияти ва касбий йўналишига мос келадиган иш ўринларини автоматик равишда таклиф қилади.
Талабалар ҳали ўқишни тамомламасданоқ, ўз билим ва иқтидорига мос бўлган, юқори даромадли иш топиш имкониятига эга бўладилар.
Корхоналар ҳам "кўр-кўрона" кадр қидирмайди, балки платформа орқали энг иқтидорли ва юқори рейтингга эга битирувчиларни саралаб олади.
Кадрларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш даражаси ортади ва меҳнат бозоридаги "узилиш" бартараф этилади.
Ушбу рақамли экотизим яқин вақт ичида битирувчи курс талабалари ва иш берувчилар ўртасидаги асосий мулоқот майдонига айланиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас