Загрузка
Загрузка
Йирик солиқ тўловчилар номига сохта хатлар юборилмоқда
Жамият

Йирик солиқ тўловчилар номига сохта хатлар юборилмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда фаолият юритаётган йирик солиқ тўловчилар номига Давлат солиқ инспекцияси номидан қалбаки электрон хатлар юборилаётгани аниқланди. Солиқ қўмитаси ушбу хабарлар фейк эканлигини тасдиқлаб, тадбиркорларни ҳушёрликка чақирди. Аммо фойдаланувчилар даромад солиғи тийин-тийинигача тўғри келаётганидан шубҳага тушмоқда. 

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси номидан келаётган ушбу сохта хатлар расмий рўйхатдан ўтмаган. Қўмита баёнотига кўра, мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди ва фирибгарлик мақсадида тарқатилмоқда. 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг таъкидлашича, сохта хатларда кўрсатилган даромад суммалари ҳатто тийинигача аниқ кўрсатилган бўлиши мумкин. Бу эса тизимда маълумотлар сизиб чиқиши ёки фирибгарлар тадбиркорларнинг молиявий кўрсаткичларидан хабардор эканлиги ҳақидаги хавотирларни юзага келтирган. 

Фирибгарлик схемасининг асосий хавфи хат ичидаги ҳаволалар (линклар) билан боғлиқ. Ушбу ҳаволалар фойдаланувчи қурилмасига шикаст етказувчи вирусли файлларни юқтириши ёки махфий молиявий маълумотларни қўлга киритиши мумкин. 

Солиқ органларининг расмий хатлари фақат ва фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини таъкидлаган. 

Ҳар қандай хатнинг ҳақиқийлигини ундаги QR-кодни сканерлаш ва маълумотларни расмий манбалар билан солиштириш орқали аниқлаш мумкин. 

Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан номаълум манбалардан келган шубҳали хабарларга ишонмасликни ва гумонланувчи ҳаволаларга кирмасликни қатъий сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошида Ўзбекистонда 15 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари "Dark Web"га чиқиб кетгани айтилганди. Бу эса кўплаб хавотирларни келтириб чиқарган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...