Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон аҳолиси сони қанчага етди?
Жамият

Ўзбекистон аҳолиси сони қанчага етди?

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатнинг асосий демографик кўрсаткичларини эълон қилди. Унга кўра, аҳоли сони сезиларли даражада ўсиб, эркаклар сони аёллар сонига нисбатан кўпроқ.

2026 йилнинг илк кунига келиб, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 236,7 минг кишига етди. Статистик таҳлиллар жамиятда жинслар нисбати деярли тенг эканини кўрсатса-да, эркаклар сони бироз устунлик қилмоқда:

Эркаклар 19 257,7 минг киши (50,4%) ва аёллар 18 979,0 минг киши (49,6%).

Таққослаш учун, ўтган йилнинг 28 августига келиб, мамлакатнинг доимий аҳолиси 38 миллион кишига етган.

Шунингдек, шаҳарда 19,4 миллиондан ортиқ, қишлоқ жойларда эса қарийб 18,8 миллион киши истиқомат қилмоқда.

Йил давомида қайд этилган демографик ўзгаришлар ичида оилавий кўрсаткичлар муҳим ўрин тутади. Маълумотларга кўра, республикада 267,1 мингта никоҳ ҳолати расмийлаштирилган. Шу билан бирга, 46,9 мингта оилавий ажралишлар қайд этилган. Бу ҳар 6 та никоҳга тахминан битта ажралиш тўғри келаётганини англатади.

Ташқи миграция кўрсаткичларида манфий сальдо кузатилмоқда. Мамлакатга кўчиб келаётганларга нисбатан кўчиб кетаётганлар сони сезиларли даражада юқори:

Кўчиб келганлар 1 159 кишини ташкил қилса, кўчиб кетганлар 10 117 киши бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...