Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2 октябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳаво ҳудуди расман UZ халқаро коди билан белгиланади.
Шу билан бирга, бутун мамлакат бўйлаб ягона ўтиш баландлиги - 13 минг фут ва ўтиш эшелони - FL150 жорий этилди.
"Ўзаэронавигация" маркази маълумотларига кўра, бундай ўзгаришлар парвозларни хавфсизроқ, қулайроқ ва экологик тоза қилади. Учувчилар учун йўналишни аниқлаш осонлашади, авиакомпаниялар эса йўналишларни аниқроқ қура олади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Жиззах вилоятида қурилаётган Арнасой аэропортига илк бор фуқаролик самолёти келиб қўнди. Лайнер синов қўнишини амалга оширди, бу эса мамлакат авиациясини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.
Изоҳлар мавжуд емас