Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси 2025-йил 1-октабр ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичларини эълон қилди.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион 69,1 минг кишини ташкил этмоқда. Улар орасида аёллар сони 18 миллион 896,6 минг (49,6%), эркаклар эса 19 миллион 172,5 минг (50,4%) нафарни ташкил этади.
Жорий йилнинг бошидан буён мамлакатда 177 мингдан зиёд никоҳ қайд этилган, аммо 35,4 минг никоҳ расман ажралиш билан якунланган. Бу кўрсаткичлар никоҳлар сонининг камайиши ва ажримлар сонининг ошиб бораётганини кўрсатмоқда.
Аввалроқ, август ойида ҳам аҳоли сони 38 миллиондан ошгани маълум қилинган эди. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида никоҳлар сони камайган, ажримлар эса кўпайганлиги қайд этилган.
Мутахассислар бундай тенденциялар ижтимоий-иқтисодий омиллар, жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ эканини таъкидлашмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас