Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда автотранспорт учун экостикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Жамият

Ўзбекистонда автотранспорт учун экостикерлар бериш тартиби тасдиқланди

85
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди. Ушбу стикерлар машинанинг атроф-муҳитга чиқарадиган зарарли моддалари даражаси ва экологик тоифасини кўрсатиб боради. Стикерлар автомобиль рўйхатдан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда берилади, шунингдек, автосоҳибларнинг хоҳишига кўра расмий веб-сайт ёки my.gov.uz портали орқали ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

Ҳужжатга кўра, транспорт воситасининг экологик тоифаси ишлаб чиқарувчи белгилаган экологик тоифа асосида аниқланади. Автомобиллар уч тоифага бўлинади: "тоза", "ўрта" ва "зарарли".

Бензин, сиқилган ёки суюлтирилган газда ишлайдиган автомобилларда "Евро-2" ва ундан юқори экологик тоифага эга машиналар "тоза" тоифага киради, "Евро-0" ва "Евро-1" эса "ўрта" тоифага тўғри келади.

Дизель автомобильлари учун "Евро-4" ва ундан юқори класс "тоза" тоифа ҳисобланади. "Евро-3" — "ўрта", "Евро-0", Евро-1" ва "Евро-2" — "зарарли" тоифага киради.

Маълумот учун: "Евро" — автомобилнинг атмосферага чиқарадиган зарарли моддалари (азот оксидлари, углеводородлар, угар гази ва қаттиқ зарралар) миқдорини белгилайдиган Европа стандарти.

Гибрид автомобиллар, альтернатив ёқилғида ишлайдиган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган автомобиллар "тоза" тоифага киради.

Экостикерлар автомобиль тоифасига қараб яшил, сариқ ёки қизил рангда бўлади ва улар муддатсиз берилади. Автомобил эгаси уларни ихтиёрий равишда, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг ЙПХ хизмати орқали ариза топшириб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда уч рангли экостикерлар тизимини жорий этиш 2024 йил июнида режалаштирилган эди. Кейин бу муддат 2025 йил мартга, сўнг 2026 йил январга кўчирилган. Яқинда эса тизим 2026 йил 1 апрелдан иш бошлаши маълум қилинди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...