Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон суд тизимида қатор раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясига янги ректор тасдиқланди, шунингдек вилоят ва шаҳар судларига раислар ҳамда уларнинг ўринбосарлари тайинланди.
Абдуқодиров Шерзод Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори лавозимига тайинланган.
Юсупов Акрам Тошкент шаҳар маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Худойбердиев Азамжон Наманган вилоят суди раиси этиб белгиланган ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят суди раиси лавозимидан озод этилган.
Мирзахакимов Шерзод Фарғона вилоят маъмурий суди раислигига тайинланган.
Мирзаев Турғунали Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси вазифасига тайинланган.
Юсупов Низом Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси этиб тасдиқланган.
Мирзаев Шоятбек Козимжонович эса ўз аризасига кўра Андижон вилоят судидаги лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг дастлабки кунида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида раҳбарлик лавозимларига бир қатор янги тайинловлар амалга оширилганди. Хусусан, Касаба уюшмалари федерациясига янги рахбар тайинланган эди.

Изоҳлар мавжуд емас