Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда аҳолининг экологик қонунбузарликларга қарши курашдаги иштирокини ошириш мақсадида янги тизим йўлга қўйилди. Энди фуқаролар экологик ҳуқуқбузарликлар бўйича фото ва видео далилларни юбориб, ундирилган жарима суммасининг 15 фоизи миқдорида мукофот олишлари мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Махсус комиссия раҳбари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.
Мурожаатлар ҳуқуқбузарликни акс эттирувчи фото ва видео материаллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг махсус ахборот тизими – Эконазорат орқали ёки Расмий-бот @ecogovuzbot телеграм саҳифаси орқали юборилиши керак.
Абдуҳакимов мазкур тизим ҳақида қуйидагича изоҳ берди:
"Махсус комиссия ишларни давом эттиради ва аҳолини тезкор хабардор қилади. Энди навбат сизга! Камераларингиз ҳимоямиз қуролига айлансин! Ҳуқуқбузарликни аниқланг ва мукофотингизни олинг. Тоза ҳаво учун курашда биргамиз."
Бу янгилик аҳолини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жараёнларига бевосита жалб қилишга ва экологик маданиятни оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар мавжуд емас