Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 1 ноябрдан автомобилларга газ баллонларини ўрнатишда техник паспортни алмаштириш бекор қилинади. Қайта жиҳозлаш тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва алмашиш онлайн тарзда ташкил этилади.
Бу президентнинг 16 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, энди автомобилга газ баллони ўрнатиш учун рухсатномани онлайн режимда - Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам олиш мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда барча ёқилғи қуйиш шохобчалари ишини реал вақт режимида назорат қилувчи янги UGaz рақамли тизими ишга туширилди. Унинг мақсади - табиий газни сотишда фуқаролар хавфсизлиги ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлаш.
Изоҳлар мавжуд емас