Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда илк бор 7 ойлик чақалоққа онасидан жигар кўчириб ўтказилди
Жамият

Ўзбекистонда илк бор 7 ойлик чақалоққа онасидан жигар кўчириб ўтказилди

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк маротаба 7 ойлик чақалоққа жигар трансплантацияси муваффақиятли бажарилди. Юқори технологик жарроҳлик амалиёти Болалар миллий тиббиёт марказида ўтказилган ва бунда беморнинг онаси донор сифатида иштирок этган. 

Марказ мутахассисларининг айтишича, бир ёшгача бўлган чақалоқларга жигар кўчириб ўтказиш — дунёда фақат саноқли давлатларда амалга ошириладиган ўта мураккаб ва юқори технология талаб қиладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади..

Бемор ҳам, донор она ҳам тўлиқ марказнинг ўзида текширувлардан ўтказилган. Онадан олинган жигар сегменти чақалоқ танасига муваффақиятли кўчириб ўтказилган.

Мутахассислар жарроҳлик амалиётининг асоратсиз ўтганини таъкидлашган. Чақалоқнинг онаси соғлом ҳолатда шифохонадан чиқарилган.

Бемор бола ҳозирда шифокорлар назоратида. Унинг ҳолати барқарор ва қониқарли баҳоланмоқда ва яқин кунларда уйига жавоб беришга тайёргарлик кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Миллий тиббиёт марказида, унда ҳам илк бор замонавий "B Remebot" нейрохирургик роботи ёрдамида бош мия биопсияси муваффақиятли амалга оширилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...