Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги метан шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чеклов қўйилганини маълум қилди. Бунга қўшни давлат газ тизимидаги техник носозлик туфайли импорт қилинадиган табиий газ ҳажмининг камайиши сабаб бўлган.
Вазирликнинг таъкидлашича, биринчи навбатдаги вазифа аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлашдир. Газ босими тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида чекловлар ҳокимликлар билан келишилган графиклар асосида жорий этилмоқда.
Айни пайтда газ босимини меъёрига келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Энергетиклар вазият назорат остида экани ва қисқа вақт ичида барқарорлаштирилишини ваъда қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Фарғона водийсидаги метан газ қуйиш шохобчалари газни мобил контейнерлар ёрдамида олади, бу эса танқисликнинг олдини олади ҳамда автомобиллар ва махсус техникаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Изоҳлар мавжуд емас