Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда метан газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар бекор қилинди.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 22 декабрдан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудларидаги метан заправкалар одатдагидек ишлай бошлайди. Хусусан, 22 декабрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача бекатлар чекловларсиз ишлайди.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклаш бўйича вақтинчалик чоралар кўрилиши ҳақида хабар берган эди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги газ узатиш тармоқлари операторлари станцияларнинг иш жадвалларини эълон қилди. Ушбу чора-тадбирлар аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда табиий газ босими пасайишининг олдини олишга қаратилган.

Изоҳлар мавжуд емас