Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда мобил операторларга интернетсиз алоҳида тарифларни жорий этиш мажбурияти юкланиши мумкин
Жамият

Ўзбекистонда мобил операторларга интернетсиз алоҳида тарифларни жорий этиш мажбурияти юкланиши мумкин

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда мобил алоқа операторлари учун фақат овозли қўнғироқ ва SMS хизматларини ўз ичига олган алоҳида тарифларни таклиф қилиш мажбурий этиб белгиланиши кутилмоқда. Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, ушбу талаб телекоммуникация хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия шартларига киритилади.

Ҳозирги кунда мобил операторлар тақдим этаётган тарифларнинг аксарияти интернет трафиги билан биргаликда сотилмоқда. Бу ҳолат интернетдан фойдаланмайдиган абонентлар учун ортиқча харажатларни келтириб чиқариб, истеъмолчиларнинг танлов имкониятларини чекламоқда. Янги тартиб жорий этилса, операторлар интернетсиз, арзонроқ ва оддий пакетларни ҳам тақдим этишга мажбур бўлади.

Лойиҳада алоқа соҳасидаги шаффофликни таъминлашга қаратилган яна бир муҳим чеклов кўзда тутилган. Унга кўра, тариф номларига ойлик тўлов миқдорини англатувчи рақамларни киритиш тақиқланади.

Адлия вазирлиги мутахассисларининг таъкидлашича, тариф номидаги рақам ва унинг амалдаги реал нархи ўртасида фарқ юзага келиши абонентларни чалғитишига сабаб бўлмоқда. Янги талаблар кучга кирса, операторлар маркетинг мақсадида нархга шаъма қилувчи номлардан фойдалана олмайдилар. Бу ўзгаришлар алоқа бозорида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва нарх шаклланишини соддалаштиришга хизмат қилади.

Бундан олдин Рақобатни ривожлантириш қўмитаси уяли алоқа операторлари хизматлари нархларининг ошишини ўрганишни бошлаганди. Идора тарифларни ошириш тўғрисидаги қарор қанчалик тўғри ва асосли қабул қилинганини аниқлаш учун компаниялардан батафсил асосларни сўраган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...