Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Рақобат қўмитасининг муддати ўтган маҳсулотлар ва товарларни яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда сотганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.
Бугунги кунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасида фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача (1,23 млн сўмдан 4,2 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2,88 млн сўмдан 4,2 млн сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланган. Ўзгартиришлардан сўнг жариманинг энг юқори миқдори БҲМнинг 30 бараваригача, яъни 12,36 миллион сўмгача оширилади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Рақобат қўмитаси "Истеъмолчи мурожаати" онлайн тизимини яратади, у орқали виждонсиз сотувчилар устидан шикоят қилиш мумкин бўлади.
Тизим шикоятнинг кўриб чиқилишини барча босқичларда кузатиб бориш имконини беради ва тадбиркорлар тезкор муносабат билдиришлари учун Солиқ қўмитасининг шахсий кабинети билан боғланади.
Дастлабки 10 кун ичида мурожаат тадбиркорнинг ўзи томонидан Рақобат қўмитаси назорати остида кўриб чиқилади. Агар муаммо ҳал этилмаса, харидор шикоятни тўғридан-тўғри Қўмитага ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат ташкилотига юбориши мумкин.
Агар шундан кейин ҳам қоидабузарлик 10 кун ичида бартараф этилмаса, ташкилот судга ёки ваколатли давлат органига мурожаат қилиши мумкин.
Бундан ташқари, истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни назорат қилиш функциялари Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига ўтказилмоқда. Илгари бу вазифалар Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамизки, келгуси йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистонда рақамли маркировка қилиниши керак бўлган муддати ўтган товарлар савдоси автоматик равишда блокланади. Бундай маҳсулотларнинг QR- коди сканерланганда чек урилмайди.
Изоҳлар мавжуд емас