Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уй-жойга муҳтож оилаларга мўлжалланган субсидияланган ипотека кредитлари бўйича аризаларни қабул қилиш қачон бошланишини маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, дастур 2 октябрь куни соат 09:00 да бошланади. Ариза тўғридан-тўғри давлат хизматлари марказларида, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали қабул қилинади.
Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши ва оиланинг ўртача даромади белгиланган чегарадан ошмаслиги керак: Қорақалпоғистон ва вилоятларда - 3,43 дан 10,17 миллион сўмгача, Тошкент шаҳрида - 3,43 дан 11,69 миллион сўмгача.
Шунингдек, ариза берувчи ҳам, унинг турмуш ўртоғи ҳам республика ҳудудида ўз уй-жойига эга бўлмаслиги керак. Баъзи тоифадаги фуқаролар учун махсус ижтимоий мезонлар мавжуд.
Изоҳлар мавжуд емас