Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра мамлакатдаги туғилишлар сони бўйича расмий маълумотларни эълон қилди. 2026 йилнинг биринчи суткасида Ўзбекистон бўйлаб жами 1815 нафар чақалоқ туғилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига (1641 нафар) нисбатан сезиларли даражада юқори бўлиб, янги туғилган гўдакларнинг 921 нафари ўғил, 894 нафари эса қиз болалардир.
Статистикага кўра, энг кўп туғилиш Сурхондарё вилоятида (243 нафар) қайд этилган бўлса, Фарғона (216 нафар) ва Наманган (194 нафар) вилоятлари кейинги ўринларни эгаллаган.
Жорий йилнинг илк кунида дунёга келган болалар орасида эгизаклар сони ҳам салмоқли: жами 17 та ҳолатда 37 нафар чақалоқ туғилган. Шундан 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари уч ҳомилалик ва эътиборлиси, 4 нафари тўрт ҳомилалик эгизаклардир. Ҳудудлар кесимида энг кам туғилиш Сирдарё (29 нафар) ва Қорақалпоғистон Республикаси (41 нафар) ҳиссасига тўғри келган.
Сўнгги йилларда янги йилнинг илк кунидаги туғилишлар сони ўзгариб турган:
-
2022 йил — 2316 нафар;
-
2023 йил — 2155 нафар;
-
2024 йил — 1859 нафар;
-
2025 йил — 1641 нафар;
-
2026 йил — 1815 нафар.
Вазирлик матбуот хизматининг таъкидлашича, барча туғуруқ муассасаларида тиббий ходимлар навбатчилиги ташкил этилган бўлиб, оналар ва болаларнинг саломатлиги назоратга олинган.

Изоҳлар мавжуд емас