Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ёпиқ суд жараёни ҳақидаги маълумотларни ошкор қилганлик учун жазо жорий этилди. Тегишли қонун президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Агар асослар мавжуд бўлса, суд мажлисни ёпиқ тарзда ўтказиш тўғрисида қарор чиқаради.
Бундай қарор чиқарилганда жараённинг барча иштирокчилари суднинг рухсатисиз маълумотларни ошкор қилиш тақиқланиши ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Шунингдек, улар ошкор қилмаслик тўғрисидаги мажбуриятни имзолашлари талаб этилади.
Ушбу мажбуриятлар бузилган тақдирда, Жиноят кодексининг 239-моддаси (Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш) бўйича жавобгарликка тортилади.
Мазкур модда санкциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Изоҳлар мавжуд емас