Ўзбекистонлик тадбиркорларни  маркетплейсда савдо қилишга ўргатишади
Жамият

Ўзбекистонлик тадбиркорларни маркетплейсда савдо қилишга ўргатишади

27

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Экспорт тадбиркорларини тайёрлаш бўйича Wildberries мактаби жорий йилда Ўзбекистонда 15 мингта фаол сотувчини тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг Республикадаги GR-директори Сардор Қодиров маълум қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Шу тариқа, ишлаб чиқарувчиларга электрон майдончада савдо қилиш кўникмалари ўргатилади.

"Улар сотмоқчи бўлган маҳсулотлари билан бизга келишади. Биз уни "ўрашга", якунига олиб чиқишга ёрдам берамиз ва мақсадих шуки, тадбиркор ишлашни бошлаши керак. У учун ҳамма нарсани қилиб бера олмаслгимизни тушуниш керак, биз унга маркетплейсда ишлаш асосларини ўргатамиз", - деди Қодиров мухбиримизга берган интервьюси давомида.

Унинг сўзларига кўра, олинган кўникмаларни бошқа майдончаларда осонгина қўллаш мумкин, чунки тузилиш ҳамма жойда бир хил.

"Бу йил биз 15 минг фаол сотувчидан иборат маррага аниқ эришамиз. Бу жуда реал мақсад, чунки ҳозир сайтимизда 70 мингга яқин экспортчилар бор. Эҳтимол, биз ҳам онлайн дарсларни бошлаганимизни ҳисобга олсак, кўпроқ битирувчилар бўлиши мумкин", - деди у.

Ўз навбатида, компания асосчиси ва бош директори Татьяна Бакальчук Тошкентдаги матбуот анжуманида Ўзбекистонда Wildberries экотизимининг бошқа хизматлари ҳам пайдо бўлишини маълум қилган.

“WB Travel аллақачон Ўзбекистонда ишлаётганини айтмоқчиман. Ва ниҳоят, биз маҳаллий тўлов тизимлари билан тўлаш имкониятини тақдим этдик. Биз фақат битта мамлакатимиз билан чекланмаймиз. Ўйлаб топган барча лойиҳалар трансмиллий бўлишини хоҳлаймиз", - деди тадбиркор.

Хусусан, у компания Россияда амалга оширилаётган ва келгуси йилда Беларусда ишга туширишни режалаштираётган "Маданий код" лойиҳасини эслатиб ўтган.

"Агар биз Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш лойиҳани амалга ошира олсак, хурсанд бўлардим. Ахир, халқ қанчалик ўзига хос бўлса, тарих шунчалик қизиқарли бўлади", - деди у.

Бошқа нарсалар қаторида, мамлакатда банк ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бакальчукнинг сўзларига кўра, компания Россияда финтехни ривожлантириш учун банк лицензиясини олган, аммо маркетплейс мавжуд бўлган ҳар бир мамлакат учун ўз ечими бўлиши керак.

Эслатиб ўтамизки, Wildberries Ўзбекистонда учта савдо-логистика марказини қуришни режалаштирмоқда, улардан биринчиси 2026 йилга бориб Тошкент вилоятида ишга тушади. Ушбу марказлардан бири Фарғона водийсида, шунингдек Самарқанд ёки Жиззахда пайдо бўлиши керак.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+