Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ҳокимиятга айрим вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини бошқариш топширилади. Янги тартиб 2026 йил якунига қадар республиканинг барча туман ва шаҳарларида жорий этилади.
ЎзА хабарига кўра, ҳозирда ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳужжатга кўра, ҳокимликлар тузилмасига 9 та вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ўтказилади:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
Маданият вазирлиги;
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
Ёшлар ишлари агентлиги.
Ҳокимликлар ушбу бўлинмалар учун штат бирликлари сонини мустақил белгилайди, ходимларни лавозимга тайинлайди ва ишдан бўшатади, шунингдек, уларни рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш чораларини кўради.
Изоҳлар мавжуд емас