Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида марокаш чигирткалари аниқланди. Ҳозирда соҳа мутахассислари зараркунандаларга қарши зудлик билан кимёвий ишлов бериш ишларини олиб бормоқда.
Чигирткага қарши кураш инспекцияси маълумотларига кўра, мавсум бошидан буён 22 минг гектардан ортиқ майдон кузатувдан ўтказилиб, шундан 3 641 гектарида зарарсизлантириш ишлари якунланди. Жорий йил давомида республика бўйича жами 651,8 минг гектар ер майдонида кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.
Ишларга 53 та дорилаш автомобили, 194 та трактор ва 1000 дан ортиқ пуркагич жалб қилинган. Мутасаддилар фуқаролардан чигиртка тўдалари аниқланган тақдирда 1288 рақамига хабар беришни сўрамоқда. Барча кимёвий ишлов бериш тадбирлари давлат томонидан бепул амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида ҳам Зарафшон шаҳрида (Навоий вилояти) чигирткаларнинг оммавий ҳужуми қайд этилганди. Ҳашаротлар кўчаларни тўлдирган эди - аҳоли шаҳар бўйлаб бемалол ҳаракатлана олмаётганидан шикоят қилишганди.

Изоҳлар мавжуд емас