Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бу ҳафта 13-17 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий ҳудудларнинг баъзи жойларида 14 октябрда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзгидромет хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кечаси 10-13 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 15 даражагача илиқ бўлади. Кундузи ҳаво 25-28 даражагача исийди, мамлакат жанубида термометр устунчалари 30-33 даражагача кўтарилади, бу ўртача иқлимий меъёрдан юқори.
Ҳафта бошида шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-13 даража илиқ, кундузи 25-28 даража иссиқ бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас