Жиззах тўртта туман билан темир йўл орқали боғланади
Жамият

Жиззах тўртта туман билан темир йўл орқали боғланади

49

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб "Иржар-Дўстлик-Жиззах" йўналиши бўйича темир йўл қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Янги йўналиш Жиззахни Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари билан боғлайди. Шу туфайли ушбу ҳудудларнинг 450 минг нафар аҳолисининг   Жиззахга бориши осонлашади. 

Бу ҳақда президент иштирокида Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган йиғилишда маълум бўлган.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, болалар боғчалари ва мактаблар қуриш, Жиззахдаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш бўйича аниқ вазифалар қўйган.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва вилоятдаги бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Эслатиб ўтамизки, президент Андижон ва Ўзбекистоннинг бошқа минтақалари ўртасида темир йўл ва автобус қатновини оширишни буюрган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+