Загрузка
Загрузка
Жорий йилнинг  уч ойида 23 мингдан ортиқ ўзбекистонлик хорижий мамлакатларда ишга жойлашишда  кўмак олган
Жамият

Жорий йилнинг уч ойида 23 мингдан ортиқ ўзбекистонлик хорижий мамлакатларда ишга жойлашишда кўмак олган

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг уч ойида 23,5 минг нафар ўзбекистонлик хорижий мамлакатларда – Россия, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, БАА, Германия, Латвия, Беларусь, Литва, Япония, Польша ва бошқа мамлакатларда ишга жойлашишда ёрдам олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу маълумотни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот-хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов АОКМда бўлиб ўтган брифингида маълум қилган.

Шунингдек, у 2024 йилнинг биринчи чорагида агентлик хорижий иш берувчилар билан 28 та янги шартнома тузганини билдирган. Келишувларнинг умумий сони 295 тага етган.

Бугунги кунда Германия, Жанубий Корея, Туркия, Литва, Буюк Британия, Канада, Польша, Латвия, Япония, Финляндия, Руминия 160 мингга яқин бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда. Ўзбекистонликлар тиббиёт, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ИТ ва бошқа соҳаларда иш билан таъминланиши мумкин.

Ушбу бўш иш ўринларига даъвогарлар чет тилларидан бирини-немис, рус, инглиз, корейс, япон, турк тилларини билишлари ва тегишли малакага эга бўлишлари керак.

Йил бошидан бери чет элда ишлашни истаган 20 мингдан ортиқ фуқаролар касб ва чет тилларини ўрганишни бошлашган. Бунинг учун хорижий ташкилотлар билан биргаликда республиканинг деярли барча ҳудудларида таълим марказлари ташкил этилган.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йил давомида 38 мингдан зиёд ўзбекистонлик хорижда иш топишга муваффақ бўлган. Хусусан, юртдошларимиз биринчи марта буюк Британия ва Германияга ишга юборилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+