Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон сайёҳларни қишлоқ манзаралари ва миллий колоритдан баҳраманд бўлишга жалб қилади
Туризм

Ўзбекистон сайёҳларни қишлоқ манзаралари ва миллий колоритдан баҳраманд бўлишга жалб қилади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда қишлоқ жойларда янги дам олиш масканлари ва меҳмонхоналар пайдо бўлади, бозорларга янада ранг-баранг тус олади, Тошкент цирки эса таъмирланади. Президентга Ўзбекистонга сайёҳларни қандай жалб қилишни режалаштираётгани ҳақида сўзлаб берилган. Давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тегишли топшириқлар берган эди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда.

Хусусан, ҳукумат Шаҳрисабз, Паркент ва Қашқадарё туманларининг қишлоқ ва тоғли ҳудудларининг сайёҳлик салоҳиятидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бунинг учун Мираки, Нуробод ва Қумушкон қишлоқларида замонавий сайёҳлик дам олиш масканлари барпо этилади.

Қашқадарё вилоятидаги Майданак платосида енгил конструкциялардан ясалга хостеллар пайдо бўлади, баъзи бинолар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси сифатида қайта ихтисослашади. Таъкидланишича, ушбу ҳудудларнинг гўзал тоғ манзараси, айниқса баҳор-ёз мавсумида сайёҳларнинг эътиборини жалб қилиши керак.

Хорижий меҳмонларни тортиш марказларидан бири бўлган республика бозорларига ҳам катта эътибор қаратиш режалаштирилган. Ўзбекистоннинг "ташриф қоғози"га айлантириш учун уларга кўпроқ миллий колорит берилади. Бунинг учун мутахассислар Туркия ва Араб мамлакатлари тажрибасини ўрганишмоқда, шунингдек, объектларни лойиҳалашда хорижий ҳамкасблар жалб қилинади.

Мамлакатнинг тарихий шаҳарларида мавжуд ва янги бозор мажмуалари янги кўриниш олади. Давлатимиз раҳбари улар ҳудудларнинг ўзига хос рангини акс эттириши, мавжуд бозорлар эса реконструкция қилишда бетекрорлигини сақлаб қолиши кераклигини таъкидлаган.

Тақдимотда президентга Тошкент давлат циркини таъмирлаш, шунингдек, 300 ўринли ўқув корпусини қуриш режалари ҳақида сўзлаб берилган.

Президент тақдим этилган лойиҳаларни якунлаш ва амалга оширишни топширган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+