Загрузка
Загрузка
2026 йил — Коррупцияга қарши курашда "фавқулодда ҳолат" йили бўлади. Бирорта идора назоратдан четда қолмайди
Сиёсат

2026 йил — Коррупцияга қарши курашда "фавқулодда ҳолат" йили бўлади. Бирорта идора назоратдан четда қолмайди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашни мутлақо янги ва кескин босқичга олиб чиқиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, коррупцияга йўл қўйиш — ислоҳотларга хиёнат сифатида баҳоланади.

2026 йил коррупцияга қарши курашиш бўйича мамлакат миқёсида "фавқулодда ҳолат" йили деб эълон қилинди.

"Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди", деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди. Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб баҳоланади ва жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади", - деди давлатимиз раҳбари.

Эндиликда барча идора ва ташкилотларда комплаенс ва ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Шунингдек, Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу раҳбарлар тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш ва бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича шахсан Президент олдида ҳисобот беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...