Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг тегишли қарорлари билан Адлия вазирлиги раҳбариятида икки янги кадр тайинланди. Шу билан бирга, бир ўринбосар бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Хусусан, Истамов Махмуд Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У 1979-йилда туғилган. 2000-йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида турли лавозимларда, 2017-2019-йилларда Адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари,2019-2021-йилларда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари, 2021-2024- йилларда Бухоро вилояти прокурори ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони раҳбари каби масъулиятли вазифаларда ишлаган.
Шунингдек, Аллакулиев Миржалол Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 1988-йилда туғилган. Тошкент давлат юридик институти ва Банк-молия академиясида таҳсил олган. Узоқ йиллар давомида Адлия вазирлиги тизимида Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик ҳамда Қонунчилик департаментининг турли бошқармаларида бошлиқ лавозимларида фаолият юритган.
Бундан ташқари, Рабиев Шерзод бошқа ишга ўтиши муносабати билан адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Гулистон шаҳри, Ғиждувон ва Бўка туманлари ҳамда Самарқанд вилоятига янги ҳокимлар тайинланганди.

Изоҳлар мавжуд емас