Загрузка
Загрузка
Депутат сўровини менсимаган амалдорга прокуратура чора кўради
Сиёсат

Депутат сўровини менсимаган амалдорга прокуратура чора кўради

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев ижро ҳокимияти органларининг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кескин оширишга қаратилган янги назорат механизмини эълон қилди.

Депутат сўровларининг ижроси энди шунчаки қоғозда қолмайди. Уларнинг бажарилиши ҳар уч ойда синчиклаб таҳлил қилинади.

Сўров ижросида сусткашликка йўл қўйган ёки уни эътиборсиз қолдирган мансабдор шахслар устидан бевосита прокуратурага тақдимнома киритилади.

2026 йилдан бошлаб 208 та туман ва шаҳарда ҳоким ва Кенгаш раиси лавозимлари ажратилади. Бу ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашлар олдида тўлиқ ҳисоб беришини таъминлайди.

"Бундан буён депутат сўровлари ижроси бўйича сусткашликка йўл қўйилган ҳолатлар бўйича прокуратурага тақдимнома киритилади", — деди давлатимиз раҳбари.

Бу ислоҳот амалдорларнинг «депутат сўрови — бу шунчаки хат» деган эскича қарашига чек қўйиб, ҳар бир мурожаат ортида халқ манфаати ва қонун устуворлиги туришини таъминлайди

Шунингдек, эндиликда нафақат умумий ташқи қарз миқдори, балки давлат кафолати остида қарз олиш масаласи ҳам Парламент томонидан маъқулланади.

Давлат харидларида товар ва хизматларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳолатлари энди фақат қонун билан тартибга солинади. Бу маблағларнинг шаффоф сарфланишини текширилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...