Загрузка
Загрузка
Дональд Трамп Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди
Сиёсат

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокара ўтказди. Учрашув БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ташкилот Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида бўлиб ўтди.

Томонлар стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиб, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 5 сентябрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев Америка раҳбарини ички ва ташқи сиёсатдаги муваффақиятлари билан табриклаб, унинг халқаро ва минтақавий можароларни ҳал этиш, жумладан, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги қарама-қаршиликка барҳам беришга қўшган шахсий ҳиссасини қайд этди.

Ўз навбатида, Дональд Трамп Ўзбекистон президентининг куни кеча АҚШнинг энг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан ўтказган учрашувлари натижаларини ижобий баҳолади. Фуқаро авиацияси, тоғ-кон саноати, муҳим минераллар, молия, инновациялар, кимё ва энергетика соҳаларида салмоқли шартнома ва лойиҳалар портфели шакллантирилгани таъкидланди.

Америка томони Ўзбекистон АҚШ маҳсулотларини харид қилишни кўпайтираётганини таъкидлаб, ҳамкорлик янада кенгайишига ишонч билдирди. Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевнинг Бош Ассамблея сессиясидаги нутқини кузатиш нияти борлигини маълум қилди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Трамп Uzbekistan Airways ва Американинг Boeing корпорацияси ўртасида миллиардлаб долларлик йирик битим тузилгани ҳақида маълум қилганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...